Четверг, 25.04.2024
Adabiyot (Literature)/Matematika (Math)
Меню сайта
Категории каталога
Мои статьи [39]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 61
Главная » Статьи » Мои статьи

В категории материалов: 39
Показано материалов: 31-39
Страницы: « 1 2 3 4

Сортировать по: Дате · Названию · Рейтингу · Комментариям · Просмотрам
ПОСЛЕДНЕЕ СЛОВО О ВЕЛЕНИИ СУДЬБЫ

     Многие читатели хорошо знают о том, что за последний полвека среди представителей литератур братских народов самым любимым и читаемым писателем в Узбекистане (узбекского народа) был Чингиз Айтматов. А что именно в произведениях Айтматова привлекало особое внимание узбекских читателей, прямо очаровывало их, возбуждало в их душах любовь и восхищение? Разумеется, в этих произведениях были (наведу) новые художественные трактовки извечной тематики, как любовь, чарующий лирический настрой, глубокий психологический анализ, высокие философские обобщения… Однако самыми притягательными в этих произведений для нас, мне кажется, является то, что они дали совершенно новые образцы традиционный, но полузабытой восточной символики.




Мои статьи | Просмотров: 1581 | Author: Атаули | Добавил: otauli | Дата: 20.01.2009 | Комментарии (2)

     Жаҳон адабиёти ва фанида таржимаи ҳол ёзиш бобида кўпдан-кўп ибратли тажрибалар тўпланган. Чунончи, “Туркистон элининг шайҳулмашойиҳи” Аҳмад Яссавийнинг ўз умр йўлини йилма-йил баён қилиб ёзган ҳикматли сатрлари ва ё ўзбек халқининг чинакамига булбулигўё бахшиси Эргаш Жуманбулбул ўғлининг “Таржимаи ҳол (Кунларим)” достонини кўпчилик яхши билади. Буюк инглиз табиатшуноси Ч. Дарвин ва буюк ҳинд мутафаккири Ж.Нерунинг “Таржимаи ҳол” асарлари оддийгина таржимаи ҳолни ҳам бетакрор асар, қўлга илинадиган салмоқли китобга айлантириш санъатининг ажойиб намуналаридир.

     Мазкур таржимаи ҳол шеъру достон, улкан асару салмоқли китоб эмас, аллақандай иддаоли баёнот ҳам эмас, ихчам баённомами-изҳорномагина, холос. Ҳар қалай у, Сизда бир заҳматкаш ёзувчининг ижодий йўли хусусида аниқ-равшан тасаввур ҳосил қила олади, деган умиддамиз...
Мои статьи | Просмотров: 3118 | Author: Отаули | Добавил: otauli | Дата: 19.01.2009 | Комментарии (1)

Миллий руҳ

     Биз аввалги тўртта мақоламизда руҳият, руҳоният, руҳшунослик, руҳий асос, руҳий таҳлил, руҳий қадрият каби бир қатор тушунчалар теварагида мушоҳада юритдик. Энди масаланинг туб моҳиятига назар ташлаб, “руҳ” ўзаги англатувчи маъноларни нисбатан теранроқ идрок этишга ҳаракат қилайлик.

     “Руҳ” нима? Бу сўз она тилимиздаги энг пурҳикмат сўзлардан бири бўлиб, онг оқими, тафаккур йўналиши, ақл, ҳиссиёт, кайфият, кечинма, маром, тамойил, табиат, жон ва бошқа яна кўплаб маъноларни ўзида мужассамлаштира олади. Масалан, “Замон руҳи” деймиз. Бундаги “руҳ” сўзида замонга хос етакчи тамойил, хусусиятни англаймиз. “Кўтаринки руҳ”, “тушкун руҳ”, “руҳсиз” дейилганида у “кайфият” маъносида келади. “Руҳшунослик” атамаси юнонча “психология” атамасининг ўзбек тилига таржимаси бўлиб, бунда “руҳ” “психика”, яъни, ички қурилиш, ички табиат, сезим, асаб тизими маъноларини англатади. “Руҳий хаста” сўз бирикмаси рус тилидаги “душевнобольной” қўшма сўзининг ўзбек тилига, айтиш керакки, бирмунча нотўғрироқ таржимаси ҳисобланади. Жинни, телба, ақлдан озган маъноларини англатувчи бу сўз бирикмаси аслида “жони хаста” бўлиши керак эди, чунки рус тилидаги “душа” жон маъносини, “дух” эса, руҳ маъносини англатувчи сўздир. Она тилимиздаги “жони қаттиқ”, “жони сабил” каби сўз бирикмалари ҳам руҳга эмас, жонга боғлиқ ҳолда қўлланади. Руҳ эса, пок, бой, қашшоқ, юксак,тубан ва бошқа сўзларда сифатланиши мумкин, бироқ унга биз тушунган маънодаги хасталик, танага хос беморлик батамом бегонадир. Шунинг учун ҳам, масалан, “Тани-жонингиз соғми?” дея ҳол-аҳвол сўраймиз, лекин “Руҳингиз соғми?” демаймиз. Хуллас, “руҳий хаста” сўз бирикмасидаги “руҳ” сўзи жон ва ё ақл маъносида нотўғри қўлланади. “Руҳий бойлик” сўз бирикмасидаги “руҳ” сўзи маънавий олам, ички дунё маъноларида келади... Кўриниб турибдики, “руҳ” сўзи баайни олмосдек серқирра, камалакдек сержило, туйғулардек рангин... 
Мои статьи | Просмотров: 1525 | Author: Отаули | Добавил: otauli | Дата: 19.01.2009 | Комментарии (0)

Руҳия қадрият
    Муаззам Шарқ фалсафасида чор дарвиш билан бир қаторда энг кўп қўлланувчи чор унсур (ҳаво, сув, тупроқ, олов) моддий оламдаги энг бебаҳо, ҳеч қачон пул билан ўлчаб бўлмайдиган қадрият хисобланади. Қуёшнинг нархини ва ё Ўзбекистон мамлакати тупроғининг қимматини ким белгилаб бера оларди дейсиз! Икки буюк дарёмиздаги оби ҳаётни ва ё баҳово тоғларимизу боғ-роғларимиздаги инсоний нафас, инсоний тириклик манбаини ҳам жаҳоннинг ҳеч бир пул белгилари ўлчаёлмайди, албатта. Яна шуниси ҳам борки, бу тўрт унсурдан оқар сув, учар ҳаво ва ёнар олов ўткинчи (арабча атамалар билан айтганда, фоний, омонат, муваққат), фақатгина тупроқ турғун, ўлмас (арабча атамалар билан айтганда, умрибоқий, абадий, мангу). Шуниси билан тупроқ бошқа унсурларга нисбатан минг карра қадрлироқдир. Шунинг учун ҳам одам боласи тупроқдан бино этилган ва унинг қадди баланд, қадри баланд, борар манзили абадият. Шунинг учун ҳам ҳар бир кафт тупроқ “муқаддас тупроқ”, “табаррук тупроқ”, “она тупроқ” дея улуғланади ва она-Ватанга нисбат берилади. Шунинг учун ҳам “Тупроқ бўлғил, олам сени босиб ўтсин” дейдилар Ҳазрати султони орифин Аҳмад Яссавий. Мазкур ҳикматли сатр замиридаги бир маънони замонавий тилда шундай шарҳлаш мумкин: “Ватан тимсоли, халқ рамзига айлан, токи олам аҳли сени муқаддас саждагоҳ деб билиб зиёратга келсин-да, ҳоки пойингни кўзларига тўтиё ва дилтортарларига “мозор бости” қилсин”.
Мои статьи | Просмотров: 1356 | Author: Отаули | Добавил: otauli | Дата: 19.01.2009 | Комментарии (0)

Руҳий қадрият

     Одам боласи шу қадар азизу мукаррам, улуғу муҳтарам қилиб яратилганки, ўн саккиз минг оламдаги ҳадсиз-хисобсиз фаришталар унга муттасил такбиру таҳсин, олқишу офарин айтади. Тасаввур қиляпсизми, Аллоҳ Таоло Ҳазрати Одамни нақадар улуғвор ўзлигига мос ва мувофиқ, чексиз қудратига ярашадиган мўъжизавий ҳилқат қилиб яратган! Аввало онгли мавжудот қилиб яратган! Бошқа маҳлуқотларга раво кўрилмаган чексиз имконият – тафаккур бахти, фикрлаш саодатини бахш этган. Сўнгра хотира, ирода, идрок ва юксак инсоний туйғулар – муҳаббат, дўстлик, садоқат, меҳр-мурувват, шафқат, оқибат, инсоф, шаън-шавкат, қадр-қиммат... сингари кўпдан-кўп ганжиналар баайни анор доначаларидек ўзаро сиғишиб яшайдиган инжа кўнгил, кенг юрак, соф дил, покиза қалбни ўз бандалари орасида фақатгина одам боласига беминнат бахшида этган. Хуллас, ўз руҳининг бир қисмини Одамга бағишлаб, уни оддийгина жонзот (жонивор, маҳлуқ, ҳайвон, мол) эмас, Ҳазрати Инсон қилиб яратган у Қодир Аллоҳимиз.
Мои статьи | Просмотров: 1375 | Author: Отаули | Добавил: otauli | Дата: 19.01.2009 | Комментарии (0)

Руҳий ҳолат таҳлили

     Қадимий халқлар асотирларида ҳам, ўзбек халқ оғзаки ижодида ҳам, мумтоз ёзма адабиётимизда ҳам жон қушга нисбат берилади. Шу боис, масалан, тилимизда “жон қуши” сўз бирикмаси кўп қўлланилади. Алишер Навоий Фаридиддин Атторга қиёслаган қақнусми ва ё “Лисон ут тайр” достонида тилга олган қушлардек беозоргина, лекин бургут билан лочиндек ваҳший бўлмаган жон қуши ўта сезгир, зийрак, ҳамма нарсани биладиган қушдир. Жон тарк этган тана, жонсиз гавда тилимизда “майит” деб аталади ва у ҳеч нимани сезмайди ҳам, тушунмайдли ҳам, билмайди ҳам.

Мои статьи | Просмотров: 8702 | Author: Отаули | Добавил: otauli | Дата: 19.01.2009 | Комментарии (2)

Руҳоният ва руҳшунослик

     Севимли шоиримиз Абдулла Ориповнинг бундан қарийб қирқ йил аввал ёзилган сара шеърларидан бири “Руҳим”, ёдингизда бўлса, шундай якунланган эди:

                             Сен мисли камалак, юксак ва сўлмас,
                             Камалакни эса, парчалаб бўлмас.
     Дарҳақиқат, камалакни парчалаб бўлмаганидек, инсон руҳини ҳам майда бўлакларга, таркибий қисмларга ажратиб бўлмайди. Агар ажратиб кўрсатилса, бу худди “юлдузлар олами”, “наботот дунёси”, “тириклик олами” сингари, бир бутун руҳий оламнинг мураккаб табиатини нисбатан соддароқ шаклларда тушунтиришнинг ўта шартли воситасигина, холос. Инсоннинг муайян руҳий ҳолати, аҳвол-руҳияси, кайфиятини ҳис қилишга кўмаклашувчи “руҳи синиқ”, “тушкун руҳ”, “кўтаринки руҳ”, “руҳи шикаста”, “руҳий ҳаста” сингари кўпгина сўз бирикмалари ҳам, аслида, худди шундай шартли воситалардир. Зотан, руҳни (ҳоҳ у Олий Руҳ, яъни, Аллоҳ Таоло бўлсин, ҳоҳ Аллоҳ Таолонинг ўзига хос тажаллийси саналувчи инсон руҳи, яъни, кўнгил, дил, қалб, юрак...) англаб етишга нисбатан ҳис қилиш осонроқ. Чунки руҳ ақлий билишга нисбатан ҳиссий билиш соҳасига кўпроқ тааллуқли ҳилқатдир. Шу боисдан руҳнинг моҳиятига мутафаккир олимга нисбатан яратувчи санъаткорнинг чуқурроқ кириб бориши нисбатан осонроқ ва қулайроқ. Натижада, дейлик, илҳом, интуиция, яъни, савқи табиий сингари руҳий ҳодисалар мутафаккир олимга нибатан ижодкор санъаткорга кўпроқ хосдир. Бошқача айтганда, мутафаккир асосан ақл билан, санъаткор эса, асосан кайфият, туйғу билан иш кўради.
Мои статьи | Просмотров: 1512 | Author: Отаули | Добавил: otauli | Дата: 19.01.2009 | Комментарии (0)

Бундан қарийб ўттиз йил муқаддам эълон қилинган “Сирли олам” ва “Руҳиятлар бирлиги” деб номланган илк мақолаларим руҳият дунёси хусусида эди. “Турмуш, хулқ-атвор ва меҳнат эстетикаси” номли илк рисолам (“Ўқитувчи” нашриёти, 1982), “Осмон тўла юлдузлар (Туйғулар ҳақида суҳбат)” илк фалсафий бадиам (Ғафур Ғулом номидаги нашриёт, 1983) ҳам инсон маънавий дунёсига хос сир-синоатларни англаш йўлидаги дастлабки қадамлар эди. Кейинги йигирма уч йил мобайнида ёзган ҳикоя, қисса ва насрий достонларимда қаҳрамонлар руҳиятини атрофлича таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратдим .Айни чоғда ҳайрат, муҳаббат, ҳурмат, шафқат, ҳиммат, журъат, жасорат ва бошқа туйғулар - маънавий-руҳий ганжиналаримиз хусусида ҳозирги жаҳон адабиётида катта ўрин тутувчи эссе жанрида анча-мунча асарлар ёздим...

     Хуллас, руҳият хусусидаги қарийб ўттиз йил мобайнида муттасил пишитилган ва бойитилган фикрларимнинг ўзига хос қаймоғини сидириб, қўлингиздаги китобчани тайёрладим. Мазкур туркум, мухтасар бешлик-ҳамса, оламга машҳур осмонўпар эҳромлардек ўзаро боғлиқ бу муайян иншоотлар мажмуаси Сизга манзур бўлади деган умиддаман. Минг-минглаб қуллар биргаликда жон олиб – жон бериб бунёд этган Миср эҳромларидан фарқли равишда ёлғиз ўзим ўттиз йил мобайнида астойдил ишлай-ишлай, баҳоли қудрат тиклаганим мазкур эҳромлар шоядки маънавий оламингизни бойитиб, дилингизни равшан торттириб, руҳингизни энг олий юксакликларга кўтара олса...

Мои статьи | Просмотров: 1229 | Author: Отаули | Добавил: otauli | Дата: 19.01.2009 | Комментарии (0)

Хадди Искандарий – последний предел Александра.

(исторический рассказ)

     С целью привнесения истины и справедливости в грешный наш мир, войска Александра Македонского, завоевавшие земли всего Запада и Востока, покорившие Аравию и Индию, Иран и Туран, только вчера вступившие на священную землю Исфижаба и Утрара, теперь с размеренной неторопливостью двигались в сторону крепости Ясси . 

     Но уже издалека, когда до крепости оставалось немного, сначала всадники, а потом и пехота вдруг разглядели неожиданно возникший высокий холм, явно воздвигнутый руками людей. По мере приближения к нему обнаружилось, что и на вершине его, и вокруг, и у широкого глиняного изножья толпятся разные люди. Казалось, весь большой кишлак, оставив свои плоские дома, вышел всем миром на землю предков праздновать Великий Навруз. И старики, и женщины, и даже их перепеленатые дети, посасывающие материнскую грудь…
     Странное в этом не было. Слишком часто выходили навстречу Великому Искандеру всякие люди, боящиеся и приветствующие его. Вот и теперь несколько стариков отделились от глиняного холма, чтобы поторопиться навстречу войскам. 
     Самый светлый из них, видимо аксакал, судя по белоснежности и длине его волос возрастом ничуть не меньше столетнего, подойдя, приложил обе руки к впалой груди, поклонился, и – смело посмотрел на Александра: 

  – Рад приветствовать тебя, о, великий завоеватель мира! Пусть будет к добру каждый твой шаг!

Мои статьи | Просмотров: 1237 | Author: Атаули | Добавил: otauli | Дата: 19.01.2009 | Комментарии (1)

Форма входа
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz