Воскресенье, 05.05.2024
Adabiyot (Literature)/Matematika (Math)
Меню сайта
Категории каталога
Мои статьи [39]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 61
Главная » Статьи » Мои статьи

Руҳият эҳроми: Миллий руҳ (Отаули)

Миллий руҳ

     Биз аввалги тўртта мақоламизда руҳият, руҳоният, руҳшунослик, руҳий асос, руҳий таҳлил, руҳий қадрият каби бир қатор тушунчалар теварагида мушоҳада юритдик. Энди масаланинг туб моҳиятига назар ташлаб, “руҳ” ўзаги англатувчи маъноларни нисбатан теранроқ идрок этишга ҳаракат қилайлик.

     “Руҳ” нима? Бу сўз она тилимиздаги энг пурҳикмат сўзлардан бири бўлиб, онг оқими, тафаккур йўналиши, ақл, ҳиссиёт, кайфият, кечинма, маром, тамойил, табиат, жон ва бошқа яна кўплаб маъноларни ўзида мужассамлаштира олади. Масалан, “Замон руҳи” деймиз. Бундаги “руҳ” сўзида замонга хос етакчи тамойил, хусусиятни англаймиз. “Кўтаринки руҳ”, “тушкун руҳ”, “руҳсиз” дейилганида у “кайфият” маъносида келади. “Руҳшунослик” атамаси юнонча “психология” атамасининг ўзбек тилига таржимаси бўлиб, бунда “руҳ” “психика”, яъни, ички қурилиш, ички табиат, сезим, асаб тизими маъноларини англатади. “Руҳий хаста” сўз бирикмаси рус тилидаги “душевнобольной” қўшма сўзининг ўзбек тилига, айтиш керакки, бирмунча нотўғрироқ таржимаси ҳисобланади. Жинни, телба, ақлдан озган маъноларини англатувчи бу сўз бирикмаси аслида “жони хаста” бўлиши керак эди, чунки рус тилидаги “душа” жон маъносини, “дух” эса, руҳ маъносини англатувчи сўздир. Она тилимиздаги “жони қаттиқ”, “жони сабил” каби сўз бирикмалари ҳам руҳга эмас, жонга боғлиқ ҳолда қўлланади. Руҳ эса, пок, бой, қашшоқ, юксак,тубан ва бошқа сўзларда сифатланиши мумкин, бироқ унга биз тушунган маънодаги хасталик, танага хос беморлик батамом бегонадир. Шунинг учун ҳам, масалан, “Тани-жонингиз соғми?” дея ҳол-аҳвол сўраймиз, лекин “Руҳингиз соғми?” демаймиз. Хуллас, “руҳий хаста” сўз бирикмасидаги “руҳ” сўзи жон ва ё ақл маъносида нотўғри қўлланади. “Руҳий бойлик” сўз бирикмасидаги “руҳ” сўзи маънавий олам, ички дунё маъноларида келади... Кўриниб турибдики, “руҳ” сўзи баайни олмосдек серқирра, камалакдек сержило, туйғулардек рангин... 
     Энди сўздан бевосита руҳнинг ўзига ўтсак, бу кўзга кўринмас, қўл билан ушлаб бўлмас, фақат кўнгил (дил, қалб, юрак) орқали ҳис қилиниб, тафаккур кўзи билан кўриладиган мўъжизавий ҳилқат хусусида не бир руҳонийлар ва руҳшунослар узоқ-узоқ бош қотирмаган дейсиз. Аксарият ҳолларда улар руҳнинг моҳиятини англашга инсон ақли ожиз, тили лоллигини афсус-надомат билан эътироф этганлар, шу боис бирмунча умумий мулоҳазалар, муқоясалар, таърифлар билангина чекланганлар. Масалан, ҳам табиб, ҳам аллома-ҳаким, ҳам руҳоний сифатида жаҳонда довруғ қозониб, “шайҳурраис” унвонига мушарраф бўлган Абу Али Ибн Сино ўзининг “Уржуза (Тиббий достон)” асарида “Қалб аро хуш, тоза нарса руҳ аталур” дея таърифлайди. Инглиз руҳшунос олимлари замонавий илм-фаннинг энг сўнгги ютуқларидан унумли фойдаланган ҳолда одамнинг жони узилганида танасининг оғирлиги тахминан 0,02 милиграммга енгиллашиб қолишини аниқлаганлар ва шунга асосланиб хулосага келганларки, танадан ажралиб чиққан руҳнинг оғирлиги тахминан 0,02 миллиграмм, яъни, капалакдан енгилроқдир. Шу икки мисолданоқ аён кўриниб турибдики, руҳнинг айнан нималигию унинг қандай унсурлардан таркиб топгани, ҳатто вазни ҳам анчагина ноаниқ, ўта тахминийдир. Бу борада таъриф-тавсифлар тасаввурдаги кемтикларни тўлдиролмаганида кўпинча мажоз йўли тутилиб, руҳ учар қушга, чивинга, капалакка ва ё бошқа шулар каби жонзотларга нисбат берилган. Бундай нисбаталар ҳам одам боласининг руҳ хусусидаги интиҳосиз ўй-кечинмалари, кўнгил мулки, руҳий бисотини акс эттиришдан ожиз қолганида... “Мана менинг руҳим, руҳий бисотим!” дея уни адабиёт ва санъат асарларида ифодалаш йўлини тутганлар. Башарият ўз руҳини – ўзлиги, маънавий дунёси, ботиний олами, сийратини баайни сеп қилиб ёзиш бобида адабиёт ва санъатдан, айниқса, шеъриятдан қулайроқ ҳамда гўзалроқ воситани ҳали-хануз ярата олгани йўқ, яратиши ҳам амримаҳол!
     Бинобарин, башарият руҳининг айнан нималигини аввало жаҳон адабиёти ва санъати дурдоналари орқали яққол ҳис қилиш мумкин. Худди шунингдек, ҳар бир халқнинг миллий руҳини аввало унинг миллий адабиёти ва санъатида аниқ-равшан кўрса бўлади. Буюк мутафаккиримиз Абдулҳамид Чўлпон “Адабиёт яшаса миллат яшар” дер экан, миллат ҳаётида миллий руҳ ва унинг энг гўзал ифодаси бўлмиш миллий адабиёт ҳал қилувчи аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаган эди. Зотан, ҳар қандай жисм, тана, моддий борлиқ ўткинчи, арабча истилоҳлар билан айтганда, фоний ва муваққат, руҳ эса, ўлмас, абадий, умрибоқий. Бинобарин, уни ўзида инъикос этувчи адабиёт ва санъат ҳам абадиятга даҳлдор ҳодисадир. Муқояса орқали айтганда, тана баайни замонавий компьютер, руҳ эса, башарият закоси бошқараётган ана ўша компьютер ҳаракатининг маҳсулидир. Тафаккур ҳам, тасаввур ҳам, хотира ҳам – ҳамма-ҳаммаси ана ўша компьютердаги дастурлар тизимининг ичидадир. Фақат руҳнинг ҳар қандай сунъий қурилмалардан беқиёс даражадаги бир афзаллиги борки, компютер ва дастурлашга асосланган турфа хил роботларда ҳис-туйғудан урвоқ ҳам йўқ. Руҳ ва унинг гўзал ифодаси бўлмиш бадиий адабиёт эса, инсоний ҳис-туйғулар, кечинмалар, кайфиятлар, эҳтирослар, ҳаяжонлар, хуллас, турфа ҳил руҳий ҳолатлар ифодаси сифатида биз учун ғоят қадрлидир. Компьютер ҳаракатини инсон заковатисиз тасаввур этиб бўлмаганидек, инсон руҳини ҳам Олий Руҳ – Аллоҳ Таолосиз тасаввур этиб бўлмайди. Модомики Олий Руҳ – Аллоҳ Таоло, бошқача айтганда, Парвардигор, Тангри, Яратган Эгамнинг кўпдан-кўп номларидан бири “Ҳозиқ Ҳаллоқ” экан ва у ўз бандаларинигина эмас, халқларини, яъни, миллатларини ҳам Яратган экан, инсонни миллатсиз, инсоний руҳни миллий руҳсиз тасаввур этиб бўлмайди. Миллий қиёфа, муайян миллатнинг “либоси мавзуи”исиз яланғоч ҳолдаги инсон руҳи... аслида йўқ нарса! Ҳар қандай руҳни калтабинларча инкор этган ва, айни чоғда, аллақандай “коммунистик руҳ” хусусида сафсата сотган худосиз Шўро тузуми сиёсатдонлари ўйлаб топган уйдирмаларга, саробга ўхшайди у! Агар миллий қиёфасиз инсон руҳи бор бўлса, у кўнгилларда ҳайрат ва муҳаббат эмас, баайни тасқара, олабўжи, алвасти ва ё шарпадек нафрат ва қўрқув туйғуларини уйғота олади. Зотан, инсон руҳи – ботини, сийрати қанчалик ёрқин миллий қиёфа касб этгани сайин шунчалик умумбашарий аҳамият ва умрибоқий қадрият касб эта боради. Гомер ва Софокл – юнон халқининг, Калидаса ва Тагор – ҳинд халқининг, Шекспир – инглиз халқининг, Данте – италян, Гете – немис, Толстой ва Достоевский – рус халқининг ўлмас миллий руҳини намойиш этганидек, Навоий ва Бобур – ўзбек халқининг беқиёс руҳи поки, гўзал маънавий оламини жаҳонга кўз-кўз қилиб турибди.
     Ўзбек халқи ҳам ташқи табиат, ҳам ички табиат – руҳият нуқтаи назаридан худо ёрлақаган, камёб хазиналар ва ноёб истеъдодларга бой халқлардан биридир. Бу халқнинг камёблиги-ю ноёблиги аввало шундаки, у жаҳондаги жамики туркий халқларнинг уч қадимий илдизи (қарлуқ, ўғиз, қипчоқ)ни ўзида бирлаштирган том маънодаги ўзбек – Турк Отанинг Ўз Бегидир. Маълумки, ҳозирги уйғур халқи – қарлуқларнинг, туркман, озорбайжон ва усмонли турклар – ўғизларнинг, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, татар, бошқирд, нўғой, можор (венгер)лар – қипчоқларнинг авлодлари ҳисобланади. Жаҳондаги жамики туркий халқлардан фақатгина ўзбек халқи, тағин такрорлаймиз, шу учала илдиздан куч-қувват олиб ўсиб-унгандир. Ўз пайтида ўзбек халқининг уч хонлика парчалангани бежиз эмас эди. Бу бўлиниш уч тарихий илдизнинг ўзига хос тарзда зуҳур кўрсатиши эди, зотан қадим-қадимдан Фарғона водийсида – қарлуқ ўзбеклари, Хоразм воҳасида – ўғиз ўзбеклари, Зарафшон, Қашқа ва Сурхон воҳаларида эса, қипчоқ ўзбеклари яшаганлар. Тарихда бу уч ўзбек – ўзбекнинг, умуман, туркнинг бу уч илдизи бирлашиб, ўз теварагида бошқа туркий халқларни бирлаштириб, қудратли марказлашган давлат барпо эта олганида... Ўзбекистон давлат мадҳиясида гўзал ва ҳаққоний мадҳ этилганидек, дарҳақиқат, “Улуғ халқ қудрати жўш урган маҳал, Оламни маҳлиё айлаган диёр...”
      Ўзбек халқи ва унинг атрофида марказлашган туркий халқларга жаҳондаги барча халқлар узоқ тарихда ҳамиша мафтун-маҳлиё боқавермаган, кўп ҳолларда унга ғайирлик ва бахиллик кўзи билан қараган, албатта. Шу боисдан бу муқаддас заминга кўз олайтириб келган ҳар бир босқинчи икки тарихий атамадан – “турк” ва “ўзбек” сўзларидан ўлгудек қўрққан. Бу сўзларда мужассамлашган ўлмас миллий руҳни ҳар боб билан босиб-янчиб, чўктириб, занжирбанд шердек тутқунликда ушлаб, туядек бурнидан ип ўтказиб, отдек жиловлаб-тизгинлаб олишга, иложини топсалар, оти-зотини қуритишга жон-жаҳдлари билан уринганлар. Буюк “Алпомиш” достонидаги “Бўшалса ўзади ўзбекнинг оти” сатрида, жиддийроқ ўйлаб қарасангиз, олам-жаҳон маънолар мужассамдир. Масалан, араб босқинчилари аввало “ўзбек” ва “турк” атамаларини имкон қадар тилга олмаслик, миллий руҳни юзага чиқармаслик мақсадида, масалан, “мусулмон миллати” деган сунъий атамани ўйлаб топган эдилар. Ўрни келганда айтиб ўтиш керакки, худди большевизм доҳийси Владимир Ильич Ленин ўзининг “Ўқи, ўқи ва яна ўқи” шиорини Қуръони Каримдан юзсизларча ўзлаштириб олганидек, бу сохта доҳийнинг издошлари кейинчалик араб босқинчиларининг “мусулмон миллати” атамасидан ўзларича нусха кўчириб, “совет халқи” деган сунъий атамани ўйлаб топган эдилар. Холбуки мусулмончилик миллий руҳ эмас, диний эътиқод эканлиги бутун жаҳонга беш қўлдек аён эди. Худди шунингдек, “совет халқи” ҳам Худо яратган яхлит бир бутун халқ эмас, аслида, юздан ортиқ миллатлар ва элатларни ўзида қамраган “халқлар қамоқхонаси”нинг аҳолиси эди, холос.
     Араб босқинчилари ўйлаб топган яна бир шумлик, узоқни кўзлаб қўлланган маккорона тадбир - бу, шубҳасиз, бутун Шарқда араб тилини – фан тили, форс тилини – адабиёт тили, туркий тилни эса, ҳарбу зарб тили сифатида жорий этишда аён кўринади. Айни шу сабабга кўра жамики туркий халқлар, айниқса, ўзбек халқининг илм-фан бобидаги беқиёс салоҳияти, масалан, Имом Бухорий ва Имом Термизийдек буюк муҳаддислар, Муҳаммад Хоразмий ва Аҳмад Фарғонийдек буюк алломалар, Маҳмуд Замаҳшарийдек оламшумул тилшунос ва Бурҳониддин Марғинонийдек ислом ҳуқуқшунослиги – фикҳ илмининг сардори яратган беқиёс мерос араб тилидаги араб фанини ривожлантиришга моҳирона хизмат қилдирилди. Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Тарҳон ибн Ўзлуғ ал Форобий ат Туркий (Алломанинг ўзи ўз қўллари билан ёзиб қолдирган шажара бу!) фаолиятидан бошлаб Эркин Воҳидов “Ўзбегим” қасидасида тилга олган “асли насли балки ўзлуғ, балки тарҳон ўзбегим”нинг ҳайратомуз салоҳияти билан бир қаторда миллий ўзлиги ҳам ёрқинроқ намоён бўла бошлади. Бу аллома араб тили ва араб фани доирасидан кенгроқ миқёсларга чиқиб, қадимий юнон, ҳинд, хитой ва бошқа кўпгина халқларнинг тили ҳамда фалсафасини чуқур ўзлаштириб, ўз устози Арасту – Аристотелдан кейинги иккинчи муаллим – “муаллими соний” сифатида жаҳонда довруғ қозонди. Туркий халқ вакилининг бундай фавқулодда илмий муваффақияти араб халифалиги сиёсатдонларига хуш келавермаган, албатта, шунинг учун ҳам аллома ўз умрининг сўнгги йилларини араб шаҳарларида, хусусан, Халафда анчагина хор-зорликда кечирган, қабри ҳам то ҳозирга қадар қарийб ташландиқ аҳволда... Афтидан, араб халифалиги сиёсатдонларининг “ажамликлар”га шундай ғаразли-нохолис мунособатларини дил-дилдан ҳис қилганлиги учун ҳам Имом Бухорий ҳазратлари умрининг оҳирларида халифалик марказидан ўз киндик қони томган юртга қайтишни маъқул кўргандир. Нима бўлганда ҳам бундан минг йил муқаддам не бир юртдошларимиз фаолият олиб борган Маъмун академиясини халифалик маркази Боғдоддан Хоразмга кўчириш мақсадга мувофиқ кўрилган. Нега? Бундан кўзда тутилган пировард мақсад, албатта, араб тилидаги илм-фанни имкон қадар кенгроқ миқёсларда тараққий эттириш, бу ишда ўзбек халқининг чексиз имкониятларидан яна-да тўлароқ ва халифаликнинг туб манфаатларига мосроқ тарзда фойдаланиш, хуллас, бошқа барча халқларни тобора изчилроқ араблаштириш эди. Ҳар қалай, Маъмун академиясида фаолият кўрсатган Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Синодек алломалар, айнгиқса, кейинчалик – юрт мустақилликка эришгач, темурийлар даврида Қозизода Румий, Мирзо Улуғбек, Али Қушчидек мутафаккирлар араб тилидаги фан билан бир қаторда қадимий Туркистон замини ва қадим туркий халқнинг оламшумул довруғига яна-да оламшумулроқ довруғ қўшдилар. Агар бу илм-фан хазиналари туркий тилда – ўзбек тилида бунёд этилганида эди!.. Араб босқинчилари деярли уч аср мобайнида амал-тақал босиб, юзага чиқармай турган ўлмас миллий руҳ қарийб минг йил аввал яратилган уч умрибоқий асарда ўзлигини жаҳонга аён кўрсатди. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғатит турк” асарида туркий халқларнинг бой тили ва адабиёти баайни сеп қилиб ёзилибгина қолмай, илк бор “турк” атамаси бутун бошли бир асар сарлавҳасига олиб чиқилди. Миллий руҳни аён кўрсатувчи бу муқаддас сўз – “турк” деган қутлуғ ном, айтиш мумкинки, қайта бошга кўтарилди. Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг” асари – “Шоҳномаи туркий” сифатида жаҳонда довруғ қозонган бу асарда туркий халқлар, хусусан, ўзбек халқига хос миллий руҳнинг таркибий қисми бўлмиш кенг дунёқараш, юксак ижтимоий онг ва илмий тафаккур даражаси акс этибгина қолмай, мазкур ўлмас асарда “бил”, яъни “илм-фан” маъносидаги ўзакка қурилган “билга”, “билим”, “билгич” каби пурҳикмат сўзлардан бири “билиг”, шунингдек, “Қут-барака”, “Қўрқут”, “қутлуғ” каби қадим туркий сўзлардан яна бири – “қут-барака ташувчи” маъносидаги “қутадғу” сўзи сарлавҳага олиб чиқилди. Ва ниҳоят, Аҳмад Яссавийнинг “Девони ҳикмат” китоби – “Қуръони туркий” сифатида жаҳонда довруғ қозонган бу том маънодаги ҳикматлар хазинаси туркий тилнинг беқиёс қудратини жаҳонга қайта намойиш этди. Мазкур девонда, масалан, жаҳон адабиётида туркий тил шаънига битилган энг қадимий ва пурҳикмат шоҳбайт (Писанд қилмас олимлар бизни айғон туркини... Маънисига етганлар бошдан олар бўркини) тарих зарварағига ўчмас ҳарфлар билан ёзиб қолдирилган бўлса, ўзбек шаънига айтилган энг бирламчи, баланд ва ўйноқи шоҳбайт Яссавий зурёдларидан бири, Шайхзода Отойи қаламига мансубдир: “Бу улуста кўпни кўрдук, вале эй ўзбеким, Дилраболикта ўзингдек шўхи раъно кўрмадук”. Ўйлаб қарасангиз, буюк мутафаккиримиз Алишер Навоийнинг “Ўзбегим бошида дўппи, эгнида ширдоғи бас” қабилидаги шоҳ сатрлари, буюк адибимиз Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён” романларида миллий руҳни ёрқин акс эттиришда қўлланган, ёзувчининг ўз ташбеҳи билан айтганда, “раъно гулининг суви”, Ҳамид Олимжоннинг “Ўэбекистон”, Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим”, Азим Суюннинг “Ўзбекман” қасидалари ва фахриялари, айтиш мумкинки, аввал-бошда Отойи она халқ шаънига айтган энг гўзал тасанно-офарин-олқишнинг мантиқий давоми ва авж пардалари бўлди...
Араб босқинчилари асрлар мобайнида ғоят изчиллик билан амалга оширган араблаштириш сиёсати нафақат адабиёт, санъат ва фан каби миллий руҳни ўзида зуҳур этувчи ижтимоий ҳодисалар, балки бу руҳнинг таркибий қисми бўлмиш ирсият, пушти-палак, насл-насаб билан ҳам узвий боғлиқ эди. Гап шундаки, араб босқинчилари Туркистонни забт этган дастлабки йилардан бу заминда икки ижтимоий табақа – хўжалар ва қораларни шакллантириб бошладилар. Худди “Араб ва Ажам” атамалари каби, “араб халқи ва араб бўлмаган халқлар” маъносини англатувчи бундай ажратиш араб халифалиги номидан ерли халқларни идора этувчи араблар ва улар билан қариндошчилик ришталарини боғлаган, бошқача айтганда, сотилган форслар ва туркларга чексиз имтиёзлар яратиб бериш, шу орқали туркий халқнинг миллий руҳини чўктириш ва изчил равишда араблаштиришга қаратилган эди. Агар машҳур латифада Арман радиоси “Жаҳондаги қайси халқлар буюк?” деган саволга “Руслар, рус бўлмаганлар ва арманлар” дея жавоб берган бўлса, араб халифалиги сиёсатдонлари жаҳон халқларини қоқ иккига бўлиб қўя қолдилар ва биринчи ярим паллани иккинчи ярим палла хисобига тобора кенгайтиришга қаттиқ уриндилар. Бу йўлда ҳар қандай ёвузликдан қайтмадилар. Босқинчилик-тажовузкорлик, диний ақидапарастлик ва диний экстремизмнинг туб тарихий илдизлари ўзаро туташлиги шунда кўринадики, ҳар учаласи Қуръони Карим ва Расули Акрамдек бутун башариятнинг руҳий таянчи ва руҳий мададкорини ўзларининг манфаатларига хизмат қилдиришга уриндилар ва ҳали-хануз уринмоқдалар. Араб босқинчилари ўз манфаатларига энг кўп хизмат қилдирган ижтимоий табақа – хўжаларнинг турлари кўп эди: саййидлар - пайғамбар авлодлари, шайхлар – руҳонийлар, эшонлар – диндорлар... Араб халифалиги номидан маҳаллий “қора халқ”, “авом”ни идора қилувчи бу хўжалар табақаси оддий халқ тилида соддагина қилиб “Нойиб тўра” деб юритилар эди. Буюк Чўлпонимиз ўзининг “Кеча ва кундуз” романида “Нойиб тўра” атамаси билан Россия империясининг Туркистондаги масъул вакилини номлайдики, бу буюк сўз санъаткори моҳирона қўллаган ва моҳиятни аён кўрсатувчи теран маъноли халқона сўздир. Шунингдек, Чўлпон шеърларида “хўжалар” сўзи кўпинча “босқинчилар”, “мустамлакачилар”, “хўжайинлар” маъносида - сўзнинг туб маъносида қўлланади. Худонинг қудрати-ю она халқимизнинг беқиёс салоҳиятини кўрингки, бой араб тилидаги “хўжа” деган пурҳикмат сўзнинг довруғига араб босқинчилари, ҳаттоки бу халқнинг зиёлилари эмас, Хўжа Аҳмад Яссавий ва Хўжа Насриддин Афанди сингари асли туркий халққа ва ўзбек миллатига мансуб, маҳаллий халқ ичидан етишиб чиққан хўжалар янги оламшумул довруғ қўша олдилар. “Мадинада – Муҳаммад, Туркистонда – Хўжа Аҳмад” деган гап бежиз айтилмаган, албатта. Худди шунингдек, донишмандлик ва зукколикда беназир Хўжа Насриддин афандидек ёрқин адабий сиймони араб халқи ва ё жаҳондаги бошқа бирор бир халқ эмас, айнан туркий халқ “Мана, кўриб қўйинг, мен қора эмас, хўжаман, ўз тақдирим, ўз юртимнинг хўжайиниман!” дея дунёга келтиргани бежиз эмасдир. Ҳар икки сиймомиз туркий халқ ва унинг ўзаги – ўзбекка хос миллий руҳнинг навбатдаги фавқулодда тантанаси ҳамда оламшумул ғалабаси эди.
     Бундай фавқулодда тантаналар ва оламшумул ғалабалар араб босқинчиларини масалага бошқачароқ ёндошишга, вақт ўтиши билан араблаштириш сиёсатидан умидни узиб, халифалик таъсирини сақлаб қолиш мақсадида энди, аксинча, ўзбеклашишга ундаганлар. Натижада Туркистонда, айниқса, Бухоро, Ўтрор, Саврон, Термиз, Насаф сингари йирик диний марказларда араблашган туркий халқлардан ҳам кўпроқ, аксинча, туркийлашган, ўзлашган, ўзбеклашган араблар қўним топа бошладилар. Улар орасида, гарчи араб тилини аллақачон паққос унутиб юборган бўлсалар-да, хали-ҳануз руҳан араблигича қолиб келаётган, ҳатто ўзининг асли араблигидан фахраланадиган ўзбеклар, дейлик, Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот туманларида, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятининг айрим қадимий шаҳарларида ҳали-хануз учраб туради.
     Маълумки, ақл, онг, тафаккур ва унинг ҳосиласи бўлмиш илм-фан ўз табиатига кўра умумбашарий, байнанмилал ҳодисадир. Аксинча, ҳис-туйғу, кечинма, руҳий ҳолат ва уни ўзида зуҳур этувчи адабиёт билан санъат эса, ўзининг ёрқин миллий либоси, бетакрор миллий қиёфаси билан азиздир. Жаҳондаги ҳар бир халқ балки миллий илм-фансиз, бошқаларнинг ақли билан яшай олар, лекин ўзининг миллий адабиёти ва санъатисиз бир кун, бир лаҳза ҳам яшаёлмайди. Халқни катта Адабиётдан маҳрум қилиш уни ўлимга маҳкум қилишдир. Айниқса, она тилидаги адабиётдан маҳрум бўлиш... халқ ва чинакам халқ ёзувчиси учун бундан оғиррроқ фожиа йўқ!..
     Йигирма йилча аввал америкалик машҳур олим Эдвард Оллворд Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида меҳмон бўлиб, бир гуруҳ ўзбек ёзувчилари билан учрашган ва шундай бир саволни қаламкашлар олдига кўндаланг қўйган эди: “Рус тилида ижод қилувчи Чингиз Айтматов, Ўлжас Сулаймонов каби ёзувчилар рус ёзувчилари ҳисобланадими ё қирғиз билан қозоқ халқларининг ёзувчиларими?..” Бу, айниқса, Шўро тузуми шароитида ҳар бир қаламкашни жиддий ўйлашга ундайдиган ва хушёр торттирадиган ўта нозик савол эди. Ўша суҳбатда бу мураккаб масалага камина ўз муносабатимни билдириб айтган эдимки, “Тўғри, Чингиз Айтматовни – қирғиз халқи, Ўлжас Сулаймоновни – қозоқ халқи ўз ёзувчиси сифатида ғоят юксак қадрлайди, лекин ҳаёт ҳақиқати шундан иборатки, улар буюк рус адабиётини қирғиз ва қозоқ мавзулари билан бойитган ёзувчилар сифатида тарихда қоладилар. Узоқ ўтмишда ҳам бундай ҳодисалар кўп бўлган. Масалан, Низомий Ганжавийни – озорбайжон халқи, Амир Хусрав Деҳлавийни – ҳинд халқи, Паҳлавон Маҳмуд билан Мирзо Абдулқодир Бедилни – ўзбек халқи ўзининг асл фарзанди сифатида ҳамиша эъзозлайди, лекин форс тилида ижод қилган бу улуғ шоирлар жаҳон адабиёти тарихида форс адабиёти намояндаси сифатида тилга олинадилар. Чунки ёзувчининг қай адабиётга мансублиги аввало унинг тилида аён кўриниб туради...”
     Мана, орадан йиллар ўтиб, бу оддий ҳаёт ҳақиқатини яна-да яхшироқ ҳис қилиб тургандекман.
     Нега араб халифалиги босқинчилари араб тилини фақат илм-фан тили эмас, бадиий адабиёт тили сифатида ҳам жорий этмадилар-да, ўртада восита сифатида форс тилидан фойдаландилар? Бунинг бир қатор жиддий сабаблари бор эди, албатта. Биринчидан, араб тилини ҳам илм-фан, ҳам адабиёт тили сифатида жорий қилишга сўз санъатини жондан азиз кўрувчи туркий халқ, ҳар тўрт нафаридан бири шеър ёзадиган шоир халқ мутлақо чидаёлмас эди, бундай ўтакетган адолатсизликка қарши исён кўтариши аниқ эди. Иккинчидан, қадим замонлардан буён қўшни яшаган Эрон ва Турон халқлари зуллисонайн – икки тилли бўлиб, бир-бирининг тилида бемалол ўқиб-ёзаверар эдилар. Бинобарин, форс тили ва форс тилдаги адабиёт туркий халқнинг миллий руҳини асоратда сақлаб туришда қулай ва мақсадга мувофиқ восита сифатида араб тилидан ҳам яхшироқ қўл келиши мумкин эди. Буёғини сўрасангиз, ҳар икки тилдаги адабиёт устидан мустаҳкам назорат ўрнатиш, барибир, араб халитфалигининг ишончли вакиллари – нойиб тўраларнинг қўлларида эди. Ўзингиз жиддийроқ ўйлаб қаранг, буюк мутафаккиримиз Алишер Навоий, дарҳақиқат, ўзбек адабий тилини жаҳон адабиёти юксакликларига кўтарган беназир сиймо. Лекин бу улуғ зот яратган жамики асарларнинг номлари (“Хазойинул маоний”, “Хамса”, “Муҳокаматул луғатайн”, “Лисон ут тайр”, “Маҳбуб ул қулуб”...) араб тилидадир. Табиийки, Низомий Ганжавий, Амир Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий каби форс тилида ижод қилган туркий салафлар асарлари ҳам! Бугунги кунда “Ўткан кунлар”, “Кеча ва кундуз” , “Қутлуғ қон” каби ўлмас асарларнинг арабча ва ё русча аталишини тасаввур эта оласизми? Очиғи, ақл бовар қилмайди. Бу, албатта, араблаштириш сиёсатининг жаҳон халқлари тарихидаги беқиёс намуналари ва яққол далолатлари эди!..
     Мўғул босқинчиларининг қўлида на Қуръони каримдек муқаддас китоб бор эди, на пайғамбари акрам Муҳаммад алайҳиссаломдек орқасуяр тоғ, на жаҳонда энг бой тиллардан бирию замонда пешқадам адабиёт, на илм-фан, на санъат... Улар оддийгина найза, қилич, ўқ-ёй сингари ибтидоий жанг қуролларигагина эга эдилар. Шундай бўла туриб ярим жаҳонда, хусусан, Туркистонда қандай қилиб ўз ҳукмронлигини ўрнатдилар ва узоқ вақт сақлаб қолдилар? Бир қарашда ақл бовар қилмайди. Холбуки бунинг асосий сабаблари анчагина оддий. Аввало Чингизхон ясоқлари, қолаверса, шу ясоқларга асосланган ҳолда ғоят устомонлик билан ўргимчак тўридек тўқилган, лекин ундан беқиёс даражада пишиқ-пухта тўр бунга сабабдир. “Тоғ Муҳаммадга келмаса Муҳаммад тоққа боради” дейдилар. Мўғул босқинчилари маккорона қўллаган тадбир шуки, улар Туркистонда – туркнинг, Арабистонда –арабнинг, Ҳиндистонда – ҳинднинг, Россияда – руснинг қиёфасига усталик билан кира олганлар. Яъни, бу халқларнинг тили, адабиёти, фани, маданияти, урф-одатлари, диний эътиқоди, хуллас, бутун миллий руҳини шу қадар пишиқ-пухта ўзлаштирганларки, тарихан нисбатан қисқа вақт ичида гўё туркдан туркроқ, арабдан араброқ, ҳинддан ҳиндроқ, русдан русроқ бўлиб чиққанлар. Бу йўлда ҳар қандай ёвузликдан қайтмаганлар. Масалан, бутун бошли бир қишлоқнинг йигитлари қириб ташланиб, қизлари мўғул йигитларига берилган. Ёҳуд, аксинча, қизлари буткул қириб ташланиб, йигитлари мўғул қизларига қўшиб қўйилган. Икки ўртада ҳосил бўлган дурагай насл зоҳиран ўзбек, ботинан мўғул, зоҳиран мусулмон, ботинан кофир, хуллас, ўтакетган мунофиқ, устомон, шум қилиб тарбияланган. Кўп ҳолларда соғлом ўзбек йигитидан иложи борича кўпроқ насл орттирган мўғул қизи, ҳали ўғил-қизлари балоғат ёшига етмай туриб, ота ўлдириб юборилгач, уларни ўз аждодларига садоқат ва ўзбекка нафрат руҳида тарбиялаган. Шу тарзда бир неча насл айланганидан кейин қарабсизки, мўғул босқинчиларининг ишончли кишилари ўзбекнинг ичидан етишиб чиқиб, маҳаллий шароитга боплаб мослашган Чингизхон авлодлари араб халифалигининг ишончли вакилларидан минг карра шумроқ, устомонроқ, тадбиркорроқ бўлиб турибди-да! Масаланинг моҳиятини яхши англаб етавермайдиган шоирлар балки “Нега сен ўлмайсан, Маҳмуд Ялавоч?” дея ажабланишга ҳақли, албатта. Ҳаттоки тарихчи олимлар “Бобур ҳам, Шайбоний ҳам ўзбек, ўзбекнинг шоирлари бўлсалар, иккалалари ҳам мусулмон бўлсалар-да, нега бу икки ҳукмдор ўзаро муросасиз, улкан мамлакатга сиғишмайдилар?” дея ажаблансалар эҳтимол. Ҳолбуки ҳар икки ҳолнинг жиддий сабаблари бордир. Мўғул босқинчилари сотқин Маҳмуд Ялавочга “Сен қанчалик узоқ яшасанг, ўзингга ҳам, бизга ҳам шунчалик яхши!” дея узоқ яшаш учун қулай шарт-шароитни муҳайё қилиб қўйганидан кейин... ўзининг ўзбегини қирчиллама ёшида қирчинидан қияверади, лекин ўзи... саксондан, тўқсондан ошса ҳам ўлмай яшайверади-да! Бобур билан Шайбоний ўртасидаги муросасизликнинг туб сабаби шундаки, бири бобокалони соҳибқирон Амир Темур бошлаган ишни изчил давом эттириб, ўзбек руҳи, туркий халқлар қонини мўғул босқинчилари асоратларидан тозалаш йўлида жон куйдирувчи ҳукмдор. Иккинчиси – Муҳаммад Шайбоний эса, аксинча, ўзбек қиёфаси, мусулмон мазҳаби ва шоир ниқобига моҳирона кириб олиб, ўзини нақ “Ҳалифаи Раҳмон” дея эълон қилган пайғамбарлик даъвосидаги ашаддий кофир, устаси фаранг мўғул ҳукмдори! Мана шундай ўзбекнинг “ичидаги оласи” ва “ўзидан чиққан бало”ларда ҳамма гап! Шайбоний томонидан Туркистон тупроғидан қувиб чиқарилган, туркий улус ва ўзбек халқининг руҳий поклиги йўлида муттасил курашган темурий ҳукмдор Заҳириддин Бобур Ҳиндистонда асос солган улуғ салтанат кейинчалик “Буюк ўзбеклар империяси” эмас, аксинча, “Буюк мўғуллар империяси” деб аталди. Чархпалак дунёнинг ғаройиб ўйинини кўринг! Холбуки бошқа бир оламшумул ўйинга таққослаганда бунисини ҳолва деса бўлади. Гап шундаки, қадимий Фарғонадаги қарлуқ ўзбеклари, қадимий Хоразмдаги ўғуз ўзбеклари, ақалли қадимий Зарафшон, Қашқа ва Сурҳон воҳаларидаги қипчоқ ўзбеклари эмас, бор-йўғи Дашти Қипчоқ ўзбеклари, шунингдек, татарлари ва қозоқларини идора қилган мўғул ҳукмдори, Чингизхон авлодларидан бири, азбаройи ўзбек улусининг бир қисмига ҳукмдор бўлгани сабаб, “Ўзбекхон”, яъни, “ўзбекнинг хони” деган янги ном олди-да, устомонларча шароитга мослашди. Орадан етти асрча вақт ўтиб, 1924 йилда Ўзбекистон Республикаси ташкил топганидан кейин, Шўро тузуми сиёсатдонлари Якубовский, Бертельс, Бартольд каби Россия империяси миссионерлари ишлаб чиққан, сиёсий манфаатар кўзда тутилган “илмий қарашлар”га асосланган ҳолда ўзбек халқининг пайдо бўлишини ана ўша мўғул ҳукмдори Ўзбекхон билан боғлаб тушунтиришга уриндилар. Гўё ҳукмдор халқнинг номини эмас, аксинча, халқ ҳукмдорнинг номини олиб, “ўзбек улуси” бўлган эмиш! Устомонликни қаранг! Улар ҳаттоки “Чиғатой улуси”, “Чиғатой адабиёти” сингари сунъий атамаларни ҳам ўйлаб топиб, гўё бутун бошли миллат ва миллий адабиётни яна бир босқинчи мўғул ҳукмдори Чиғатой билан боғлашга зўр бериб уриндилар.
     Мўғул босқинчиларининг устомонликлари, ёвузликлари, пасткашликлари, ашаддий қонхўрликдан ҳам тап тортмасликлари ва ҳар қандай тубанликдан қайтмасликлари хусусидаги маълумотлар кўпгина тарихий манбаларда ёзиб қолдирилган, қўшиқлар ва ривоятларда бизгача етиб келган. Шундай ривоятлардан бири, масалан, буюк замондошимиз Чингиз Айтматовнинг “Чингизхоннинг оқ булути” қиссасида (бир пайтлар Шўро сиёсатининг биринчи идеологи Суслов томонидан адибнинг “Бўронли бекат (Асрга татигулик кун)” романидан олиб қолинган ва кейинчалик эълон қилинган бобларда) моҳирона акс эттирилган.
     Мўғул босқинчиларининг ирсият ва насл-насабга, ҳаттоки бутун бошли халқлар, масалан, татар халқининг генофондига ўтказган зуғум-зўравонликлари, дарҳақиқат, даҳшатлидир.
     Тарихий манбаларда кўпинча “монгольско-татарская ига”, “мўғул-татар асорати”, “мўғул-татар зулми” сингари сўз бирикмалари кўп қўлланилади. Гап шундаки, мўғуллар қадим-қадим замонлардан буён Дашти Қипчоқда, хусусан, Ёйиқ (Урал) тоғи ва Эдил (Волга) дарёси атрофларида, Қримда ва Қора денгиз соҳилларида макон тутган қадим туркий халқлардан бири бўлмиш татарлар (бошқирдлар, нўғойлар)ни жаҳондаги бошқа ҳалқлардан ҳам кўпроқ ва оғирроқ асоратларга гирифтор қилдилар. Бу халқнинг миллий руҳияти юксак ва бой, довюрак ва асл фарзандлари аёвсиз қириб ташланди. Қолганларини бошқа туркий ҳамда славян халқларини бошқаришда қулай восита сифатида тарбиялаб, улардан ғоят устомонлик билан фойдаландилар. Натижада татар халқи нафақат асоратда, нақ аросатда – икки ўт орасида қолди. “Уёққа қараса отаси ўлади, буёққа қараса бўтаси” деганларидек, бош кўтарса – мўғул бошини олади. Мўғулнинг буйруғига бўйинсуниб, бошқа туркий ҳамда славян халқларига зуғум ўтказса, бу халқлар ўз навбатида мўғулнинг қўлидаги қўғричоқликда, сотқинликда, мунофиқликда айблаб жазолайди. Шундай икки ўт орасида бир неча аср яшашни, яшаганда ҳам, ўзининг миллий руҳини сақлаб яшашни тасаввур этишнинг ўзи даҳшат! Рус халқининг “Непрошенний гост хуже татарина”, ўзбек халқининг “Татар бор жойда хатар бор” мақоллари шунчаки эрмак учун яратилмаган, албатта.
     Тарихий манбаларда “мўғул” билан “татар” сўзларини қўшиб, “мўғул-татар” тарзида айтишдан ташқари, “татар” атамасининг олдига “тўққиз қайтган” деган аниқловчи ҳам кўпинча қўшиб қўлланилади. Бир марта-икки марта эмас, нақ тўққиз марта мажбуран диндан қайтарилиб чўқинтирилган, шунда ҳам қайта-қайта дини исломга қайтиб, ўзининг диний эътиқоди ва миллий руҳини қайта мустаҳкамлаб, юксалтириб, бойитиб, ўзлигини ҳимоя қилиб муттасил ҳаёт-момот курашларида яшаш... бунақасини туркий халқлар орасида ва, умуман, башарият тарихида татардан бошқа бирон-бир халқ бошдан кечирмагандир-ов! Бу кўргилик айтишгагина осон! Мўғулнинг зўрлиги, зўравонлиги, жабр-зулмини бошқа халқлар орасида энг кўп кўргани учун ҳам туркий халқлар ичида татарлар, айниқса, кейинги етти аср мобайнида, дейлик, ўзбеклар, усмонлилар (яъни, салжуқлар),уйғурлар, озорбайжонлар ва можор (венгер)лар сингари ақалли бирон-бир қудратли давлат барпо эта олмадилар. Бунинг устига , агар бошқа туркий халқлар араб босқинчилари зулми остида бир ярим асрча, мўғул босқинчилари зулми остида бир ярим асрча, Россия империяси босқинчилари зулми остида ҳам бир ярим асрча яшаган бўлсалар, татар халқи мўғул босқинчилари зулмини қарийб уч аср, Россия империяси зулмини қарийб уч аср бошидан, қонидан, жонидан кечирди. Ва ниҳоят, сталинизм сиёсатининг энг даҳшатли жазо чоралари татар халқига нисбатан қўлланиб, қатағоннинг энг қаттиқ таёқлари татар халқининг бошида синдирилди. Жаҳон халқлари тарихида ҳеч бир халқ, хоҳ у Қрим татарлари бўлсин, хоҳ Қозон татарлари ёхуд Уфа татарлари, хуллас, татар халқидек ёппасига депортация, яъни ўзининг тарихий ватанидан қувғин этилмаган! Айнан шунинг учун ҳам Россия империяси қарамлигидан ҳалос бўлиш йўлидаги асрий курашлар тарихида татар халқи зиёлиларининг ўрни алоҳидадир. Бу халқнинг бошидан кечирган кўргиликлари хусусида шунинг учун ҳам нисбатан батафсилроқ мушоҳада юритмоқдамизки, ўтган асрнинг бошларидаги миллий уйғониш даврида ўзбек халқининг Алпомиш тушган зиндондан ҳам чуқурроқ ер қаърига чўктирилган миллий руҳи янги юксакликларга кўтарилишида Исмоилбек Гаспринский, Бакир Чўбонзода, Аҳмад Заки Валидий Тўғон ва бошқа татар зиёлиларининг баайни Алпомишга садоқатли дўст Қоражондек беминнат чўзган ёрдам қўли беқиёс аҳамиятга эга бўлди. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Минавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон каби истиқлолимиз фидойилари аввало шу қутлуғ номлари саналган татар маърифатпарварларини ўз устозлари деб билишлари мутлақо бежиз эмасдир.
     Россия империяси Туркистонни босиб олишдан аввал бу ўлка халқлари, айниқса, улар орасида ўз руҳияти, нуфузи ва тарихий илдизларига кўра ҳамиша етакчи ўринда турган ўзбек халқининг миллий руҳини, керак бўлса, микроскоп ва лупа сингари замонавий илм-фан ютуқлари кўмагида яхшигина ўрганган эди, албатта. Роппа-роса юз ўттиз йил ўзбек халқини идора қилар экан, бу халқнинг қонидаги араб ва мўғул, ҳаттоки хитой, юнон ва форс босқинчилари қолдирган мудҳиш асоратларга, жумладан ўзбекнинг ичида асрлар мобайнида зоҳиран ўзбеклашган бўлса-да, ичида “Хап, сан ўзбакними, ҳали бизнинг кўчада ҳам байрам бўлиб қолар!..” дея тиш қайраб яшаган “ўзингдан чиққан балолар”га таянди. Бугина эмас. Россия империяси ўзбек халқини бошқаришда юнон, хитой, араб ва мўғул босқинчиларининг бу халқни бошқариш тажрибаларидан унумли фойдаланиш ва “сопини ўзидан чиқариш” билангина кифояланиб қолмади. Бир юз ўттиз йил мобайнида бу йўлдаги янгидан-янги тадбирларни ўта изчиллик билан муттасил ва тўхтовсиз “ишлаб чиқариб” ҳамда ҳаётга оғишмай жорий этиб турди. Уларнинг қай бирини айтаверасиз! Масалан, биринчи жаҳон уруши йилларида ишга яроқли ўзбекларни ёппасига фронт ортидаги қурилишлар учун мардикорликка олиш. Кейинчалик Украинада пахтачиликни йўлга қўйишга уриниш. Ноқоратупроқни ўзлаштириш. Байкал-Амур магистрали қурилиши. Бошқа кўпдан- кўп “бутуниттифоқ қурилишлари”! Буларда аввало ўзбекларнинг “қора кучлари”дан унумли фойдаланилди. Шу баҳонада ҳам анчагина ўзбеклар ўз ватанлари – Ўзбекистондан чиқариб юборилди. Айниқса, Шўро тузуми бундай “тадбир”ларни “ишлаб чиқиш”да устаси фаранг эди. “СССР” деб аталган мамлакат нафақат зулм ва зўравонлик салтанати, қўрқув салтанати, улардан ҳам кўпроқ шумлик, макр, устомонлик, хуллас, биргина сўз билан айтганда, шайтонлик салтанати эди. Бу салтанатнинг шайтонона макрларидан бири, масалан, шу эдики, 1924 йилда бир томонда – қадимдан ўзбеклар яшаган Чимкент, Ўш, Хўжанд, Тошҳовуз ва Элликқалъа ҳудудлари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистонга гўё “ ма сенга, ма сенга” қабилида “тақсимлаб берилди”. Иккинчи томонда – Ўзбекистон ҳудудида яшовчи анчагина қозоқлар, тожиклар, қирғизлар, туркманлар ва қорақалпоқлар баъзида алдов, базида зўрлик йўли билан ўзбеклаштирилди. Юзаки қараганда ажабланарли ҳол. Бутун собиқ СССР, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудида руслаштириш сиёсати жадал равишда амал қилаётган бўлса-да, айни чоғда республикада яна-да жадалроқ ўзбеклаштириш сиёсати ҳам олиб борилса! Бу қанақаси? Наҳотки ўзбек халқининг нуфузини, миллий куч-қудрати ва руҳий қувватини ошириш учун қилинди бу иш?! Йўқ, асло! Сабаби – ўзбек халқини идора қилиш учун бу халқнинг ўзидан етиштириб чиқарилган, масалан, дейлик, “Кеча ва кундуз” романидаги Мирёқуб эпақа юрт тепасига кўтарган аҳмоқ Акбарали мингбоши ва Нойиб тўранинг собиқ ошпази ва хотинининг ўйнаши Зуннунга ўхшаш қўлбола кучлар етишмай қолаётгани сабабли қўшимча – ёрдамчи кучлар керак бўлиб қолди. Бундай кучларни рус хуторларидан олиб келавериш ўзини оқлайвермади. Табиийки, АҚШ ва ё ойдан олиб келиб бўлмайди. Бинобарин, Ўзбекистон ҳудудида яшовчи майда миллатларни ўзбеклаштириб, улардан фойдаланиш ҳар жиҳатдан маъқулроқ эди. Ривоят қилишларича, бир пайтлар Чарли Чаплинга тақлид қилувчи муқаллидларнинг халқаро танлови ўтказилган, унга буюк актернинг ўзи ҳам яширинча қатнашган экан. Қизиғи шунда эканки, ўша танловда Чарли Чаплиннинг ўзи охирги ўринлардан бирини базўр эгаллаган экан! Худди шундай, республика ҳудудида яшовчи бошқа миллат вакилларини ўзбеклаштириш, уларни асл ўзбеклардан “ўзбекроқ” қилиб тарбиялаш ва айни шу “қўшимча кучлар” кўмагида асл ўзбекларни идора қилиш... устаси фарангликнинг каттаси мана шудир. Бундай, айтиш мумкинки, башарият тарихида мисли кўрилмаган тадбир натижасида ҳам энг кўп жабр-жафо ва заҳмат-машаққат чекиб, миллий ўзлигидан жудо бўлишга маҳкум этилган халқ яна ўша татарлар бўлиб чиқди. Бир асрдан кўпроқ вақт мобайнида озмунча татар халқи вакиллари ўзларининг Татаристон, Бошқирдистон, Қрим, Волгабўйи ва Урал тоғларидаги қадимий ватанларидан зўравонлик билан жудо этилиб, гоҳида мажбурий, гоҳида алдо
Категория: Мои статьи | Добавил: otauli (19.01.2009) | Автор: Отаули
Просмотров: 1528 | Комментарии: 5 | Рейтинг: 5.0/2 |
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz